Блокнот ва калькулятор (6 сынып)


Хамза атындағы №53 жалпы орта мектеп информатика пәні мұғалімі Ризаметова Динара Абдисаматовна
Мавзу: Калькулятор ва Блокнот программалари
Дарснинг бориши:
а) таълимий: Ўқувчиларга блокнот ва калькулятор программаси тўғрисида тушунча бериш. Уларнинг ишлатилишини тушунтириш.
б) тарбиявий: Ўрганаётган фанга ҳурмат билан қарашга ўргатиш.
в) ривожлантирувчи: Ўрганилаётган мавзунинг мақсатини, мазмунини тўғри тушуниб амалда қўллана билишга ўргатиш.
Дарсда қўлланиладиган жихозлар: АКТ, маркер, интерактив доска, плакат, компьютер, стикер, шар, карточкалар, шам.
Дарсда қўлланиладиган модуллар: гуруҳга бўлиш, СТУ, АКТ фойдаланиш, баҳолаш, талантли ўқувчилар билан ишлаш, баҳолаш.
Фан оралиқ боғланиш: математика
Дарснинг бориши:
а) ташкилий қисм: Саломлашиш, давоматни текшириш.
Ўқувчиларни шодлик даврасини қуриш орқали дўстлик атмосферасини қуриб оламиз.У учун доира шаклида туриб олиб, шам ёрдамида бир-биримиз билан танишиб,ўзимиз тўғримизда айтиб ўтамиз.
Ўқувчиларни “Ким топқир?” ўйини ёрдамида гуруҳларга бўлиб оламиз.Ўқувчилар қоғоз қирқимларини йиғиб, биринчиси блокнот, иккинчиси калькулятор гуруҳига бўлинишади.
1 гуруҳ. Блокнот
2 гуруҳ. Калькулятор
Ўқувчиларнинг қизиқувчилигини орттириш: Ўқувчиларга интерактив доскадан материаллар кўрсатиш.
б)Уй вазифасини сўраш: Фиш- баун усули бўйича “Сиз биласизми?” ўйини орқали уй вазифасини савол-жавоб орқали сўраб оламиз.
Аҳборотни ўлчам бирлиги? Жавоб: бит, байт
Аҳборотни қоғозга чиқариш қурилмаси? Жавоб: Принтер
Алгоритм сўзи кимни номига қуйилган? Жавоб: Ал-Хоразмий
Компьютернинг ёнига қанақа гул қуйилади? Жавоб: кактус
Компьютер билан ўқувчи кўзи орасидаги масофа неча см бўлиши керак? Жавоб: 60-70
Компьютерда корзина нима учун ишлатилади? Жавоб: Кераксиз документларни солиш учун
Компьютернинг асосий қурилмалари? Жавоб: монитор, системали блок, клавиатура
Клавиатуранинг вазифаси? Жавоб: компьютерга информацияни киритиш қурилмаси
Мониторнинг вазифаси? Жавоб: берилган информацияни экранда ёритиб бериш қурилмаси
Системали блокнинг вазифаси? Жавоб: Компьютернинг бош мияси
в) Янги мавзу баёни: ( Янги мавзуни ўтишдан мақсад, ўқувчиларнинг эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш).
Калькулятор дастури
Бу дастур оддий калькуляторга ўхшаш асосан ҳисоб ишларини бажаришга мўлжалланган бўлиб, унинг икки кўриниши бор. Биринчиси оддий (Обычный) ҳисоб ишлари бажарадиган калькулятор бўлса, иккинчиси мухандислик (Инженерный) ҳисоб ишлари учун қўлланилади.
Хар иккала калькуляторда хам хотира мавжуд бўлиб, у ҳисоб ишларидаги оралиқ натижаларни сақлаб туришга хизмат қилади. Хотира амаллари учун ишлатиладиган тугмалар ва уларнинг вазифалари билан танишиб оламиз.
MS – сонни хотирага киритиш;
MR – хотирадаги сони кўриш;
MC – хотирадаги сонни ўчириш;
M+ – бирор сонни хотирадаги сонга қўшиш.
Бу дастур хажми унча катта бўлмаган оддий матнларни компьютерга киритиш, сақлаш, қайта ишлаш ва чоп этиш учун хизмат қиладиган мураккаб бўлмаган матн мухарриридир. Блокнот .ТХТ форматидаги файллар билан ишлаш учун яратилган. Шунингдек унинг ёрдамида вебсаҳифалар яратиш учун мўлжалланган HTML тилининг операторлари хам ёзилиши мумкин.
Блокнот программасини ишга қўшиш учун қуйидагиларни бажарамиз: Пуск – программы-стандартные- Блокнот.
Калькулятор программасини ишга қўшиш учун қуйидагиларни бажарамиз: Пуск – программы-стандартные- калькулятор.
Янги мавзуни ўқувчиларни ўзлари ёрдамида тушуниб оламиз.
“Рассомлар беллашуви” ўйини орқали янги мавзуни 1 гуруҳ блокнотни аввалги ва ҳозирги турлари орасидаги фарқни, 2 гуруҳ калькуляторни чизиб, унинг фойдаси зиёнини ёзиб беришади.
Дам олиш вақти. «Телеграф» номли дам олиш вақтини ўтказамиз. Ўқувчиларнинг ҳаммасига биттадан ҳарф тарқатиб берилади, улар шу ҳарфлар қатнашган сўзни ўқишади.
г) Дарсни мустахкамлаш: “Ўйла, изла, топ” ўйини орқали кроссворд тўлдириш.
1 1 Б 2 Л 3 О 4 К 5 Н 6 О 7 Т Энига:
Компьютернинг бош мияси.
Ахборот ташувчи қурилма.
Товуш чиқариш қурилмаси
Математик ҳисобларни ечиш учун фойдаланиладиган қурилма.
Берилган аҳборотларнини ёритиб берувчи қурилма.
Текстли редактор.
Ахборотнинг энг кичик ўлчам бирлиги.
Бўйига:
Интернет алоқасини таъминловчи қурилма
Қирқиш деган сўзнинг русча таржимаси
8 6 7 2 3 5 1 4 9 К А Л Ь К У Л Я Т О Р
Энига:
Керакли матнни белгилаб олиб, бошқа жойга кўчириш учун нима қиламиз?
Ахборот ўлчам бирлиги,
Ахборотни киритиш қурилмаси?
Компьютернинг ёнига қўйиладиган гул?
Компьютерда ишни қаердан бошлаймиз?
Paint графикалик редакторида ранглар турган жой?
Paint да чизилган расмга бўёқ бериш нима деб аталади?
График редакторни қандай атаймиз?
“Окно” сўзининг ўзбекча таржимаси
Берилган аҳборотни қоғозга чиқариб берувчи қурилма?
Баҳолаш: Ўқувчилар орасидан ҳар бир гуруҳ учун эксперт танлаймиз. Шу эксперт топшириқлар бўйича ўз гуруҳ аъзоларини баҳолаб ўтиради.
Тескари алоқа: Ўқувчиларга шарлар тарқатиб берилади, улар бугунги дарсдан олган таъсуротлари тўғрисида берилган шарларга ёзиб чиқишади.
Уйга вазифа: Ўтилган мавзуни ўқиб, интернетдан қўшимча материаллар излаб келиш.

Приложенные файлы


Добавить комментарий